Словакиянинг Synecta компанияси Тошкент вилоятида жойлашган Республика Болалар таянч-ҳаракат тизими реабилитация марказига бепул жиҳозлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Словакия компанияси 200 ўринга эга бўлган даволаш-диагностика марказига қиймати 7 млн доллар бўлган керакли тиббиёт техникасини еткизиб беради. Умумий қиймати 20 млн бўлган янги корпус қурилиши лойиҳаси 2017 йилда якунлаш режалаштирилган.

Маълумот учун, Республика Болалар таянч-ҳаракат тизими реабилитация маркази 2009 йилда Республика болалар Полиомелит касалхонаси асосида ташкил қилинган эди. 100 ўринга эга бўлган ифохона, бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан болаларни қабул қилмоқда. Марказга ҳар куни мингга яқин болалар мурожаат қилади.