УЕФА Чемпионлар лигасининг янги лойиҳаси устида иш бошлади. Ушбу янгилик 2018 йилдан жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Форматга кўра, мусобақада саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмайди. Англия, Германия, Испания ва Италиянинг 4та клуби гуруҳ босқичида кафолатланган ўринга эга бўлишади. 

Шунингдек, Россия, Франция ва Португалиянинг 2 жамоаси, Швейцария, Бельгия, Нидерландия, Туркия, Украинанинг биттадан клуби гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Яна 5 иштирокчи эса “плей – офф” ўйинлари орқали аниқланиши режалаштирилмоқда. Номзодлар қай йўл билан танланишига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, катта тарихга эга бўлган клублар турнирда махсус таклифнома орқали иштирок этиши варианти кўриб чиқилади.

Манба: Tribuna.uz