«Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар посёлкаси, Бонур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг 200 ўринли даволаш-диагностика корпусини ва муҳандислик коммуникацияларини қуриш, жиҳозлаш режалаштирилган.

Қайд этиш лозимки, лойиҳа SYNECТА а.s. (Словакия) компанияси томонидан бериладиган беғараз ёрдам маблағлари ҳисобига 2017 йил 1 январгача амалга оширилади. Кейинчалик у Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ, объектни қуриш қиймати 55 миллиард сўмни, уни жиҳозлаш қиймати эса 7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.