Туркия адлия вазири Бакир Бўздоғнинг маълум қилишича, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари шу вақтгача давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишга алоқадорликда гумон қилиб, 16 минг кишини ҳибсга олган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, қўлга олинганлар орасидан 6 минг киши тергов жараёнида. Ҳукумат шунингдек, давлат тўнтаришга уринишда алоқаси бор йўқлигини аниқлаш мақсадида эркинликда юрган 7,6 минг киши устида текширув олиб бормоқда.

Бундан аввалроқ Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала исён вақтидан бери 26 минг киши қўлга олингани, улардан 10 мингдан ортиғи ҳибс қилингани ҳақида баёнот берганди.