Ўзбекистонда 10 август куни ҳар йили бўлиб ўтадиган “Тоза ҳаво” операциясининг иккинчи босқичи бошаланади. Ушбу операция йўналиши транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалардан атмосферага чиқадиган захарли ҳавони аниқлашга қаратилган.

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар ўтган ушбу экологик акциянинг биринчи босқич якунларига кўра, Тошкент вилоятининг ўзидаги 10 мингта автоуловнинг атмосферага захарли тутун чиқариш даражаси ўрганилди. Бу ҳақда пойтахтда ўтган матбуот анжуманида Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Тошкент вилояти қўмитаси мутахассислари баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Тоза ҳаво” операцияси Ўзбекистон ҳудудида 1990 йилдан бери ўтказиб келинади.