4 август куни АҚШ президентлиги учун номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтоннинг расмий каналида Демократик партиянинг Филадельфиядаги съездига оид жараёнлар тасвирланган видео намойиш этилди. Роликда саҳнага чиқишга тайёрланаётган президент Барак Обама Эминемнинг «Lose Yourself» номли трекини тинглаб турганини кўриш мумкин.

Обама бу вазиятда бошини хип-хоп услубидаги мусиқа оҳангига монанд тарзда тебратаётганини кўриш мумкин. Уни қўриқчилари жилмайган кўйи кузатиб туришган.

«Lose Yourself» қўшиғи 2002 йили ёзилган, бу қўшиқ Эминем бош ролни ўйнаган «8 миль» фильми учун саундтрек бўлган.