Корея Республикаси ҳукумати миллий энергия харажатларини қисқартириш мақсадида кондиционерлардан тежамкорсиз фойдаланган тижорий ташкилотларни жаримага тортадиган бўлди. 

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳаво совитиш тизими ишлаётган дўкон ёки рестораннинг эшиги очиқ ҳолатда қолдирилса, жой эгаси жаримага тортиладиган бўлди. Жарима миқдори 500 мингдан (450 доллар атрофида) 3 млн вонгача (2,7 минг доллар).

"Мазкур чоралар бугундан кучга кирди", - деб журналистларга маълум қилган мамлакат савдо,саноат ва энергетика вазири Чэ Хи Бон.