Таниқли ҳайкалтарош Эрнст Неизвестный Нью-Йоркда 92 ёшида ҳаётни тарк этди. Бу ҳақда журналист Олег Сулькинга асосланиб, маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

"Эрнст Неизвестный вафот этди. Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман, кўзимдан ёш тинмай қуйилмоқда. Эсанкираганман. Дилим хуфтон. Бу ўзгача инсоннинг дунёни тарк этиши наинки рус маданияти учун, балки дунё санъати учун катта йўқотишдир", — дея ёзган Сулькин Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эрнст Неизвестный 1925 йилнинг 9 апрелида Свердловскда (ўша вақтдаги номи Екатеринбург) туғилган. 1942 йилгача у иқтидорли болалар мактабида ўқиган, 1943 йилда кўнгилли равишда урушга кетган. 1945 йили Австриядаги жанглардани бирида кичик лейтенант Неизвестний оғир яраланган.

1947–1954 йилларда у В. И. Суриков номидаги Москва бадиий санъат институтида таҳсил олган, у шу йиллар давомида паралллел равишда МДУнинг фалсафа факультетидаги маърузаларга қатнаб юрган.

Неизвестний яратган асарлар орасида энг машҳури - "Прометей". Шунингдек, "Гигантомахия" (1958), "Достоевский қиёфалари" (1963), "Данте" (1966) каби асарлари яхши кутиб олинган.

У 1976 йили Швейцарияга, 1977 йили эса АҚШга кўчиб ўтади.

Эрнст Неизвестний — Давлат мукофоти лауреати. У кейинги йилларда Нью-Йоркда яшаб, ижод қилиб келмоқда эди.