АҚШда қайд қилинган барча республикачиларнинг 19 фоизи, яъни ҳар бешинчиси миллиардер Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига курашдан чиқиб кетиши кераклигини айтмоқда.

Бундан Ipsos халқаро ижтимоий маркази ва Reuters ахборот агентлиги ўтказган сўровнома маълумотлари дарак бермоқда.

Сўровнома 5-8 август кунлари ўтказилди ва унда 396 республикачи иштирок этди. Статистик хатолик 6 фоизни ташкил қилади.

Шу билан бирга Ipsos халқаро ижтимоий маркази ва Reuters ахборот агентлиги демократлар ва республикачилар ўртасида ўтказган бошқа сўровнома улардан 44 фоизи Трампнинг курашдан чиқиб кетишини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда. Сўровнома 8 августда ўтказилган ва унда 1162 респондент иштирок этган.