АҚШлик номдор сузувчи Майкл Фелпс ўз фаолиятидаги йигирманчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Спортчи Риодаги сузиш мусобақаларида 200 метрга баттерфляй усулида сузишда рақибларини доғда қолдирди.

Кумуш медаль япониялик Масато Сакаига, бронза медаль эса венгриялик Тамаш Кендерешига насиб этди. 
Фелпс учун бу олтин медаль Риодаги иккинчиси бўлди. Аввалроқ у крол усулида 4х100 метр эстафета баҳсида АҚШ терма жамоаси сафида олтин медални қўлга киритганди. 

Фелпс навбатдаги олтин медални қўлга киритгач, ўзининг рекордини яхшилади. У Олимпиада тарихида энг кўп Олимпия медалини қўлга киритган спортчи ҳисобланади. Унинг ортидан россиялик собиқ гимнастикачи Лариса Латинина 9 та олдин медаль билан келмоқда.