Жаҳоннинг аёллар ўртасида биринчи рақамли теннисчиси ва Лондондаги Олимпиада чемпиони Серена Уильямс Риодаги мусобақалардан чиқиб кетди. Номдор спортчи теннис мусобақасининг чоракфиналига чиқа олмади.

АҚШлик спортчи нимчорак финалда украиналик Элина Свитолинага имкониятни бой берди. Жаҳон теннис рейтингида 15-ўринни эгаллаётган Свитолина Уильмсни 2 сет натижасига кўра ютди. Учрашув 6:4, 6:3 ҳисоби билан якунланди.

Свитолина чоракфиналда 11-рақамли теннисчи, чехиялик Петра Квитова билан учрашади.