Буюк Британияда миллиардер, Вестминстер герцоги Жеральд Кавендиш Гросвенор вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Қайд этилишича, 64 ёшли Гросвенор қироллик хонадонининг яқин дўсти эди. Унинг мамлакатдаги йирик ер эгалари билан муносабатлари ҳам қалин бўлган.

Аниқлик киритилишича, герцог Англия шимоли-шарқидаги Престон шаҳарчасида, қироллик шифохонасида оламдан кўз юмган.

2016 йилда The Sunday Times нашри Гросвенорнинг молиявий ҳолатини 9,35 млрд фунт стерлингга (12 млрд доллар) баҳолаганди.

Букингем саройи вакили қиролича Елизавета II герцогнинг оиласига таъзия билдириб мактуб ёзгани ҳақида маълум қилган.