Ўзбекистонда «Artel» ва «Samsung» русумли хўжалик ва саноат кондиционерларининг сплит тизимларини ишлаб чиқарувчи «Dream production» қўшма корхонаси 2018-йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажмини салкам 2 бараварга оширишни режалаштирмоқда. 

Айни чоғда, «Dream Production» МЧЖ ишлаб чиқариш қувватларида «Samsung», «Shivaki», «Montana», «Gloria», «Aurora», «Registon», «Shahrisabz», «Sherdor» каби кондиционерлар ишлаб чиқарилмоқда.

2016-йили бу ерда 8 минг дона хўжалик сплит-тизимлари ва 2 мингта саноат кондиционерлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бунда, маҳаллийлаштириш даражаси 37,7 ҳамда 40,6 фоизни ташкил этади. 

Бироқ, Республика локализация дастури доирасида 2017-йили корхонада жами 14,4 мингта хўжалик ва 3,6 минг дона саноат кондиционерлари ишлаб чиқарилса, 2018-йилга келиб, ишлаб чиқариш ҳажми 15,8 минг хўжалик ва 3,9 мингта саноат кондиционерига етказилади. 

Бунда, локализация даражаси 2018-йилда 50 фоизни ташкил этади.