Дубай ва Фужайра ораси 10 дақиқа: Hyperloop икки амирликни бирлаштиради

Технология 10 Август 2016 14522

  Dubai Future Foundation фонди Келажак Ҳамкорлик Дастури доирасида халқаро танлов эълон қилди. Унда 100 нафар олим, муҳандис ва техник ходимлар Hyperloop станциясини барпо этиш учун 48 соат ҳамкорлик қилишади. 6 жамоа ҳакамлар ҳайъатига ўз лойиҳасини баҳолаш учун тақдим қилади. Hyperloop орқали Дубайдан Фужайрага 10 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади (бугунги кунда бу йўналишни машинада босиб ўтиш учун 90 дақиқа кетади).

  Hyperloop технологияси Нью-Йорк ва Пекин орасидаги масофани атиги 2 соатда босиб ўтишга қодир. Илон Маск бундай ғояни 2013 йилда таклиф қилган ва бошқалар бу ишни давом эттира олишлари учун илмий жамиятини тузган. 

  Васийлик кенгаши раиси ўринбосари ва Dubai Future Foundation бошқарувчи директори Муҳаммад Ал-Жаржовий бу борада шундай дейди:  "Аъло ҳазратлари Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум Дубайни инсониятга боғлиқ келажак режалари биргаликда амалга ошириладиган глобал платформага айлантириш ниятидалар. Ушбу кўрик-танлов транспорт секторида инновацион ғояларни ўрганиш учун ажойиб имкониятдир".

Жаржовийнинг сўзларига кўра, бу охир-оқибат глобал иқтисодий ўсишга олиб келади.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 23340 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 62566 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 27345 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 67153 Спорт
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 481 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 1791 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 984 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 2146 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 972 Жаҳон
Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи
23:56 / 23.06.2017 585 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар