Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларни турк мухолиф Фатҳулла Гуленнинг террорчилик ташкилоти барбод қилган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Эрдўған бу ҳақда Путин билан бирга Россия ва Туркия ишбилармон доиралари билан учрашганида айтди.

"Биз Фатҳулла Гуленнинг террорчилик ташкилоти ва унинг ортида турган кучлар бизнинг муносабатларимизга ҳам раҳна солганинини яхшироқ тушунмоқдамиз", деб айтди Эрдўған.