Испания клублари ўртасида кечган УЕФА Суперкубоги баҳсида “Реал Мадрид” “Севилья” устидан иродали ғалабага эришди.

Дастлаб ҳисобни “Реал Мадрид” очди. Ўйиннинг 21-дақиқасида ёш футболчи Асенсио узоқдан гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 41-дақиқасида “Севилья” футболчиси Васкес орадаги фарқни йўққа чиқарди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида “Севилья” Рамоснинг қўполлиги сабаб пенальти ишлаб олди ва Коноплянка 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

2014 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Атлетико Мадрид” дарвозасини 93-дақиқада ишғол қилиб, жамоасини қўшимча бўлимларга олиб чиққан Рамос бу сафар ҳам худди шу вазифани айнан 93-дақиқада амалга оширди.

Қўшиб берилган 2-бўлимда “Реал Мадрид” ҳимоячиси Карвахаль бир нечта рақибини ортда қолдириб, жамоасининг ғалаба голини киритди.

 

Европа Суперкубоги

"Реал Мадрид" - "Севилья" 3:2 (1:1)

Голлар: 1:0 - Асенсио (21), 1:1 - Ф. Васкес (41), 1:2 - Коноплянка (пен. 72), 2:2 - С. Рамос (90+3), 3:2 - Карвахаль (119)

"Реал Мадрид": Касилья; Карвахаль, Варан, С. Рамос, Марсело; Иско (Модрич, 66), Каземиро, Ковачич (Хамес, 72); Лукас, Мората (Бензема, 62); Асенсио

"Севилья": Рико; Колодзейчак, Пареха, Каррису (Рами, 51); Ф. Васкес, Иборра (Краневиттер, 74), Н'Зонзи, Феррейра; Витоло, Вьетто (Коноплянка, 67), Кийотаке

Огоҳлантиришлар: Витоло (40), Карвахаль (84), Асенсио (87), Колодзейчак (90), Хамес (93)
Четлатиш: Колодзейчак (93)