Голландиялик гимнаст Юрий ван Гелдер мусобақалар қоидаларини бузгани учун Риодаги Олимпиада медаллари учун курашдан четлатилди. Спортчи гимнастика бўйича мусобақалар финалига чиққани муносабати билан Олимпия қишлоғи ҳудудини тарк этиб, бутун тунни барларда ичкиликбозлик қилиб ўтказган, деб ёзмоқда Daily Mail.

Голландия терма жамоаси вакили раҳбариятда 33 ёшли спортчини мусобақалардан четлатишдан ўзга чора бўлмагани, чунки бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган. Ван Гелдер 2005 йилги жаҳон чемпиони ва турли мусобақалар совриндори бўлгани уни ҳайдалишдан сақлаб қололмади. 

Ван Гелдер ўзининг бу ҳаракати туфайли ижтимоий тармоқларда  мемлар қаҳрамонига айланиб улгурди. Унга "Ичкиликбозлик ҳукмдори" деган лақаб берилди. 
Спортчи 2009 йилда ҳам Голландия гимнастика иттифоқидан кокаин қабул қилгани учун четлатилганди.