Американинг Tesla ва SolarСity компаниялари қуёш батареяларига мослаштирилган уйлар учун махсус «қуёш томи»ни тақдим этди, деб хабар қилган Electrek портали.

Маскнинг таъкидлашича, янги қурилмаларни одатда уйларнинг томига ўрнатиладиган қуёш панеллари билан адаштириб юбормаслик лозим, чунки гап умуман янги маҳсулот ҳақида бормоқда. 

«Ишонаманки, янги маҳсулот ишлаб чиқариш стратегияси йўлида жуда муҳим қадам ташланди. Бу, том учун махсус мослама эмас, балки томнинг айни ўзидир», — деган Илон Маск.

SolarCity компаниясининг ишонч билдиришича, «қуёш томлари»га талаб катта бўлади, чунки томни таъмирлаш учун уларни демонтаж қилиш талаб этилмайди. 

Аввалроқ, Илон Маскнинг Tesla Motors компанияси SolarCity энергетика компаниясини 2,6 млрд доллар эвазига харид қилиши маълум қилинган эди.