eBay онлайн кимошди савдо тармоғига MG Metro 6R4 пойга машинаси сотилаётгани ҳақидаги эълон қўйилди. У, 1995-йилги жаҳон чемпиони Колин Макрейга тегишли бўлгани айтилмоқда. Шотландиялик пойгачи ундан 1998-йилги жаҳон чемпионати босқичига тайёргарлик доирасида машғулот машинаси сифатида фойдаланган.

Хабар қилинишича, Макрей машинани гаражда таъмирлаётган вақтда ёниб ҳам кетган. Унга нақадар зиён етгани маълум эмас. Макрейдан сўнг, хэтчбекка пойга машиналари муҳандиси Иэн Роулэнснинг MG Metro машиналарини ишлаб чиқарувчи 6R4 компанияси эгалик қилган. 

2015-йили Британиянинг Coys кимошди савдо уйи 1985-йили ишлаб чиқилган ҳамда пойгаларда биронта марта ҳам иштирок этмаган MG Metro 6R4 пойга машинасини сотувга қўйган эди. У, 85 минг фунт (130 минг доллар)га баҳоланганди. Макрейнинг машинасининг бошланғич нархи 350 минг фунт (454 минг доллар) этиб белгиланган.

Колин Макрей 1987-2003 йилларда автопойга бўйича жаҳон чемпионатларида қатнашган. У, 1995-йили чемпионлик унвонини қўлга киритган, 1996, 1997 ва 2001 йилларда иккинчи ўринни олган. 2007-йилда хусусий вертолётнинг қулашидан ҳалок бўлган.