Адольфо Суарес номидаги Мадрид-Барахас аэропортида антиқа ҳолат юз берди. У ерда Ryanair авиакомпаниясининг рейсига бироз кечиккан йўловчи Гран-Канария оролига учиб кетаётган самолётига югуриб етиб олишга қарор қилди. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда чоп этилди.

Видеода Боливия фуқароси бўлган йўловчи самолёт терминалдан жўнаб бўлган вақтда терминал йўлагидан пастга сакрагани тасвирланган. Йўловчи ерга тушгач, юк ташийдиган машина ҳайдовчисига уни самолётга етказиб қўйишни илтимос қилган. Бироқ у бу уринишлари бефойда эканлигини тушунгач, вақтни бой бермай учиш йўлаги бўйлаб самолёт ортидан югура бошлаган.