Япониянинг Mazda компанияси Mazda3 ва Mazda6 моделларининг Шимолий Америка бозори учун рестайлинг қилинган намуналарини намойиш этди. Улар, ташқи ва ички кўринишларида қатор ўзгаришларга учраган. G-Vectoring Control ёрдамчи тизимига эга бўлган. 

G-Vectoring Control тизими рул чамбараги жойлашуви ва тезликни ҳар беш миллисонияда назорат қилиб туради ва ҳаракатлантирувчи ғилдиракларга тушувчи оғирлик меъёрини сақлайди. Бу эса, олд ўққа тушадиган босимни камайтирмайди ва натижада бурилиш ҳамда қайрилиб олиш чоғларида ишқаланиш кучини яхшилайди. 

«Мазда» компаниясига кўра, G-Vectoring Control сабабли нафақат моделлар бошқаруви яхшиланган, балки ҳаракатланиш қулайлиги ҳам ортган.

Mazda3нинг бош ёритқич ва туманга қарши чироқлари диодли фараларга алмаштирилган. Радиатор қафаси ўзгартирилган. Дисклари ва орқа бампери шакли ҳам бошқача тус олган.

Mazda3 ва Mazda6ларга иккинчи авлод CX-9 кроссовериники каби рул чамбараги ўрнатилган. «Учлик» электрон қўл тормозига эга бўлган, «олтилик»нинг орқа ўриндиқларини эса иситиш мумкин.

Иккала модел олдтўқнашувлардан огоҳлантирувчи такомиллаштирилган камераларга эга бўлган. Улар «катта тезликларда аввалгисига қараганда яхшироқ ишлайди». Бундан ташқари, икки моделнинг йўл белгиларини таниш функцияси яхшиланган.

Ҳозирча, уларга қандай қувватли моторлар ўрнатилиши маълум эмас. Таъминларга кўра, АҚШда «учлик» бензинли 2,0 ва 2,5 литр ҳажмли моторлар билан сотилади, «олтилик»ка фақат 2,5 литрли моторлар ўрнатилади.

Шу билан бирга, ушбу моделларнинг Европада қачон пайдо бўлишига ҳам ойдинлик киритилмаган.