Ҳолливудлик актёрлар Меган Фокс ва Брайан Остин Гринлар учинчи марта –ота-она бўлишди, деб хабар қилмоқда E! Online. Ўғил фарзанд 4-августда туғилган бўлса ҳам, бу ҳақда энди хабар қилинган. Унга Жорни Ривер Грин деб исм қўйишган.

Айтиш жоизки, бу фарзанд Фокс ва Гриннинг учинчи ўғлидир. Ундан катталарининг ёши 3 ва 2да. 

Актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида 2016-йил апрелида хабар қилинган эди. 2015-йил августида Фокс Грин билан 11 йил бирга яшагач, ажралиш учун ариза топширганди. Шундан 5 йилини жуфтлик расмий никоҳда ўтказган. 

Фокс «Трансформерлар» ва «Тошбақа нинзалар» фильмлари орқали яхши таниш. Грин эса, «Беверли-Хиллз» сериалида суратга тушган.