Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ишлаб чиқилган махсус дастур асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Дастурга мувофиқ туманда 3 минг 431 гектар майдонда 76 минг 293 тонна полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган. 

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан олинган маълумотларга кўра, шу кунга қадар 43 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилиб, қайта ишлаш корхоналарига 632 тонна, Нукус шаҳри бозорларига 297 тонна, таълим ва тиббиёт муассасаларига 275 тонна,  экспортга 2 минг 773 тонна жўнатилди. 

Соғлом она ва бола йилида кўзланган марраларни бирин-кетин забт этаётган туман соҳибкорлари Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига қизғин тараддуд кўрмоқда.