10 август куни Рио-2016 Олимпиадасининг 5-куни доирасида ўтказиладиган дзюдо бўйича беллашувларда Ўзбекистоннинг икки нафар вакили ўз имкониятини синовдан ўтказади. 

Куннинг биринчи баҳси -90 килограмм вазн тоифасида курашадиган Шерали Жўраев иштирокида кечади. Унинг биринчи даврадаги рақиби жазоирлик Абдураҳмон Бенамади бўлади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади. 

Олимпиадалар тарихида илк бор курашадиган ўзбекистонлик аёл дзюдочи Гулноза Матниязова (-70 кг) ҳам бугун медаллар учун курашда иштирок этади. У биринчи даврада польшалик Катаржина Клишга қарши гиламга чиқади.