Шаҳбоз Холмурзаев - Академик эшкак эшиш. Чорак финалда олтинчи бўлиб маррага етиб келди. Унинг натижаси олтин медаллар учун курашишга етмайди.Энди юртдошимиз 13-24 поғоналар учун курашни давом эттириши мумкин.

Достон Ёқубов – Оғир атлетика. "В" гуруҳи. Даст кўтаришда дастлаб 133 кг, кейин 137 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. 140 килограмм вазнни кўтаришда вакилимиз омадсизликка учради. Силтаб кўтариш машқи 172 килограмм билан бошланди. Достон 176 килограммни ҳам ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди. Бироқ 181 килограмм тошни кўтара олмади. 313 килограмм натижа билан "В" гуруҳида олтинчи ўринда якунлади.

Шаҳзод Собиров – Дзюдо. Америкалик Травис Стевенсдан иппон баҳоси билан мағлуб бўлди.

Хуршид Тожибоев - Британиялик Жосеф Кординага қарши ўтказилган иккинчи жангида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Спортчи чорак финалга йўл олди.