Россия президенти Владимир Путин Россия ва Туркия ўз савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг нафақат аввалгидек даражасини тиклаши, балки ундан узоқроққа бориши кераклигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Биз нафақат аввалги даражани тикламоқчимиз, балки уни ошириб, янада узоқроққа бормоқчимиз – сизнинг ёрдамингиз, фаол иштирокингизда бунинг албатта иложи бор", деб айтди Путин Россия ва Туркия ишбилармон доиралари билан учрашувда.

Путин учрашувдагилар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда савдо ва инвестицион алоқаларни оширишдан манфаатдор эканликларини таъкидлаб ўтди.   

Россия президенти "Бўш жой эгасиз қолмайди" деган мақолни келтириб, икки томонлама муносабатлардаги инқироз сабабли Россияда турк компанияларининг ўрнини Россия ва бошқа давлатлар компаниялари эгаллаганини айтиб ўтди.

"Бизда "бузиш – қуриш эмас" деган нақл бор, яъни барча нарсани тез бузиш мумкин, қуриш эса доимо қийиндир, бироқ биз Россия томондам ҳам, Туркия томонидан ҳам барчамиз биргаликдаги яратувчанлик ишига тайёрмиз", деб айтди Путин.