Рио-2016 олимпиадасининг тўртинчи кун баҳслари якунланмоқда. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда (9-8-8). Хитой иккинчи ўринда (8-3-6). Учинчи кун баҳсларидан кейин олтинчи ўринда бўлган Венгрия терма жамоаси аъзолари 1та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза олиб (4-1-1-) Австралия терма жамоасини ортда қолдирган ҳолда (4-0-5) учликка кириб олди.

Турнирнинг тўртинчи кунида 15та медаллар жамланмаси ўйналди.

9 август кунги баҳсларда америкаликлар яна 7та медал олишга муваффақ бўлишди - 5та олтин, 2та бронза. Баттерфляй сузиш бўйича яккалик баҳсларда, 4х200 м масофага эркин услубда эстафетада чемпион бўлган Майкл Фелпс эндиликда 21 карра олимпиада чемпиони. 

Россия терма жамоаси эса тўртинчи кун баҳсларида 1та олтин ва 1та кумуш медал қўлга киритди. Жамоа айни дамда еттинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилган (3-6-3).

Германия терма жамоаси шу куни турнирдаги илк медалларга эга бўлди. От спорти бўйича учкураш бўйича мусобақада Михаэль Юнг тенгсиз чиқди - олтин. Германияликлар от спорти бўйича жамоавий турнирда ҳам кумуш медалга эга бўлишди. Жамоага яна бир кумуш медални тўппончадан ўқ отиш бўйича мусобақада иккинчи бўлган Моника Карш келтирди.

Олимпиаданинг тўртинчи кунида Ўзбекистон вакиллари 4та спорт бўйича иштирок этишди. Академик эшкак эшиш,, оғир атлетика ва дзюдо бўйича вакиллар муваффақиятсизликка учради ва иштирокни тўхтатди. Боксчи Хуршид Тожибоев эса иккинчи ғалабасини нишонлаб, чорак финалга чиқди. Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 2та бронза медаль билан 39-ўринда жойлашган. Шу вақтгача 47 терма камида битта жамоа медаль олган.

Рио-2016
Рио-де-Жанейро, Бразилия
9 август

От спорти, учкураш, жамоавий турнир
1. Франция 
2. Германия 
3. Австралия

От спорти спорт, учкураш, шахсий турнир
1. Михаэль Юнг (Германия)
2. Николя Астьер (Франция)
3. Филипп Даттон (АҚШ)

Эшкакли слалом, эркаклар, каноэ-яккалик
1. Денис Гарго-Шаню (Франция)
2. Матей Бенюш (Словакия)
3. Такуя Ханеда (Япония) – 97,44

Оғир атлетика, аёллар, -63 кг
1. Дэн Вэй (Хитой)
2. Чхве Хе Сим (КХДР)
3. Карина Горичева (Қозоғистон)

Ўқ отиш, аёллар, тўппонча, 25 м
1. Анна Коракаки (Греция)
2. Моника Карш (Германия)
3. Хейди Дитхельм Гербер (Швейцария)

Сувга сакраш, аёллар, синхрон сакраш, 10 м
1. Чен Руолин – Лю Хуэйся (Хитой)
2. Памг Панделела Ринонг – Чонг Юн Хонг (Малайзия)
3. Меган Бенфеито – Розелин Филион (Канада)

Спорт гимнастикаси, аёллар, кўпкураш, жавмоавий турнир
1. АҚШ 
2. Россия 
3. Хитой

Дзюдо, аёллар, -63 кг
1. Тина Трстеняк (Словения)
2. Кларисс Агбенгнену (Франция)
3. Аника ван Эмден (Нидерландия)
3. Ярден Герби (Исроил)

Дзюдо, эркаклар, -81 кг
1. Хасан Халмурзаев (Россия) 
2. Трэвис Стивенс (АҚШ)
3. Сержи Тома (БАА)
3. Таканори Нагасе (Япония)

Қиличбозлик, эркаклар, шахсий турнир, шпага
1. Сан Ен Пак (Жанубий Корея)
2. Геза Имре (Венгрия)
3. Готье Грюмье (Франция)

Оғир атлетика, эркаклар, -69 кг
1. Ши Чжиюн (Хитой)
2. Данияр Исмаилов (Туркия)
3. Изат Артиков (Қирғизистон)

Сузиш, аёллар, 200 м, эркин услуб
1. Кэтлин Ледеки (АҚШ)
2. Сара Шестрем (Швеция)
3. Эмма Маккеон (Австралия)

Сузиш, эркаклар, 200 м, баттерфляй
1. Майкл Фелпс (АҚШ)
2. Масато Сакаи (Япония)
3. Тамаш Кендереши (Венгрия)

Сузиш, аёллар, 200 м, комплекс сузиш
1. Катинка Хоссу (Венгрия)
2. Шивон-Мари О’Коннор (Буюк Британия)
3. Мэделейн Дирадо (АҚШ)

Сузиш, эркаклар, 4х200 м масофага эркин услубда эстафета
1. АҚШ
2. Буюк Британия
3. Япония

Рио-2016, 8 август якунлари. Медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда