Тармоқда Рио Олимпиадасидаги сувга синхрон сакрашни амалга ошираётган спортчиларнинг ранги яшил тусга кирган бассейнга сакрашгани акс этган видео пайдо бўлди.

Британиялик сувга сакраш бўйича спортчи Том Дэйли ўзининг Twitter саҳифасида яшил ҳамда одатий рангдаги бассейн суратларини жойлади.

“Эмммм.... Нима бўлди”, – деб ёзган спортчи ўз саҳифасида.

CNN канали берган маълумотга кўра, ташкилотчилар ранг ўзгаришининг сабабини тушунтириб бера олишмаган бўлсалар-да, бунинг спортчилар соғлиғига ҳеч қандай зарар келтирмаслигини таъкидлашган.