Россия президенти Владимир Путин ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй сентябрдаги G20 доирасида учрашадиган бўлди, деб хабар бермоқда манбаларига иқтибос келтирган ҳолда  Sky News телеканали.

"Катта йигирматалик" саммити Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 4-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Саммитнинг мавзуси "Инновацион, соғлом, ўзаро боғлиқ ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини қуриш" деб номланади.