Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби бир гуруҳ олимларининг аниқлашларича, миллионлаб америкалик кундалик фойдаланишда ишлатадиган ичимлик суви таркибида катта миқдорда кимёвий моддалар мавжуд. Йирик шаҳарлар, корхоналар ва ҳарбий базалар яқинида истиқомат қилувчи кишилар хавфли ҳудудларда яшаётганлардир, дейилади Environmental Science & Technology Letters журналида. 

Олимлар 36 мингта сув намунаси таркиби 6та энг кенг тарқалган кимёвий моддалар нақадар кўплигини аниқлашган. Маълум бўлишича, 33 штатнинг 6 миллионга яқин фуқароси белгиланган меъёрдан кўп хавфли кимёвий модда бўлган сувларни истеъмол қилишади. Ичимлик сувларнинг энг жиддий ифлосланиши Калифорния, Нью-Жерси ва Шимолий Каролина штатларида қайд этилган.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Синьди Хунинг сўзларига кўра, «саломатлиги хавф остида бўлган инсонларнинг аниқ сони тахмин қилинганидан кўпроқ бўлиши ҳам мумкин». 

Ҳозиргача, АҚШ ҳукумати 100 млнга яқин америкалик истеъмол қилаётган ичимлик суви сифатида ҳақида биронта ҳам маълумотга эга эмас. АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш Маркази ахборотига мувофиқ, тадқиқотда аниқланган айрим моддалар инсон танасида холестерин моддасининг ортиши, иммун тизими фаолияти ўзгаришига, ҳомила ривожланишининг бузилиши ҳамда саратон хасталигига сабаб бўлиши мумкин.