2016 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан турли даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвалининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.