Туркиянинг жануби-шарқида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги. 

4 киши Диёрбакир шаҳри марказида миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида, яна 2 киши Мардин вилоятидаги портлашда ҳалок бўлган. Турк ОАВ маълумотларига кўра, иккала портлаш ортида Курдистон ишчи партияси жангарилари турган.

Шу билан бирга портлашлар ҳақидаги маълумотлар бир-биридан фарқ қилмоқда. Аввалроқ Мардинда госпитал ёнида содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлгани, 50 киши жабрлангани маълум қилинганди. Шу билан бир вақтда мамлакатнинг жануби-шарқида полиция машинаси портлагани ва бунинг оқибатида ўндан кўпроқ одам жароҳатлангани маълум қилинган.