Украина Бош прокурори ўринбосари Евгений Енин сентябрь ойидан бошлаб мамлакат Бош прокуратурасининг барча ходимлари инглиз тили сабоқларидан дарс олишни бошлашларини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Бош прокуратуранинг халқаро бошқармасидаги барча ходимлари ва бошлиқлари сентябрь ойидан бошлаб инглиз тили курсларидан сабоқ олишади», — деди Енин Украинанинг «Бешинчи канал» нашри билан интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, Украина Бош прокурори Юрий Луценко халқаро ҳамкорлар билан фақат инглиз тилида гаплашади.