Россия ФХХ томонидан Қримда теракт амалга оширишга уринишда айбланган Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси шуни маълум қилдики, Қримда ядро қуроли жойлаштириш учун шароитлар муҳайё қилинган. Бу ҳақда вазирлик сайтида келтирилган.

"Айни вақтда Қрим ҳудудида ядро қуроли етказишда қўлланиладиган воситалар мавжуд - аэродромларда ва Севастополдаги ҳарбий-денгиз базасида. Булар жанговар кемалар ва сувости кемалари. Ядро зарядлари эса Россия Федерацияси Жанубий ҳарбий округи ҳудудида жойлашган", дейди Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси вакили Вадим Скибицкий.

У шунингдек, зарурат юзага келса, ядровий зарядлар ярим орол ҳудудига олиб борилиши ва қўлланишга тайёр бўлишини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ Россия хавфсизлик хизмати Қримда Украина разведкаси тайёрлаган терактларнинг олди олинганини маълум қилганди.