Миллий олимпия қўмитаси Бразилияда бўлиб ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 10 августдаги чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти билан кўрсатилган).

Бугун, турнирнинг бешинчи кун мусобақалари доирасида ўзбекистонлик 6 спортчи ўз омадини синовдан ўтказади.

Дзюдо
Шерали Жўраев (-90 кг.) – биринчи босқичдан бошлаб - финалгача

Гулноза Матниёзова (-70 кг.) – биринчи босқичдан бошлаб - финалгача
Соат 18:00дан бошланади

Академик эшкак эшиш
Шаҳбоз Холмурзаев – 13-24 - ўринлар учун (2000 метр)
Соат 19:10дан бошланади

Бокс
Чорак финал, (-91 кг). Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон) – Абдулқодир Абдуллаев (Озарбайжон)
Соат 21:45 
Чорак финал, (-49 кг). Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон) – Бирзан Закипов (Қозоғистон)
Соат 01:00 
1/16 финал, (-64 кг). Фазлиддин Ғоибназаров (Ўзбекистон) – Дивал Малонго (Конго)
Соат 02:15

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спортчилари иштирокидаги барча мусобақалар Sport телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.