“Ўзбектуризм” МК Ўзбекистондаги хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси, Ўзбекистондаги ХХР элчихонаси ва Шанхайдаги Ўзбекистон бош консуллиги билан ҳамкорликда Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти борасида тақдимот ўтказилади.

“Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати хабар беришича, тадбир ХХРдан келаётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадбир 10 август куни Шанхайда, 15 август куни Пекиндабўлиб ўтади.

Тадбирда 20 та Ўзбекистон сайёҳлик компаниясидан вакиллар иштирок этади. Ҳар бир шаҳарда уларни ХХРнинг юзлаб ОАВ ва сайёҳлик саноати вакиллари билан учрашув кутмоқда.