Facebook ижтимоий тармоғи, фойдаланувчиларнинг барчасига, гарчи уларнинг айримлари махсус тўсувчиларни қўллаган тақдирда ҳам рекламани намойиш эта олади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Ижтимоий тармоқда аниқлик киритишларича, улар саҳифалардаги реклама блокларининг жойлашувини ўзгартиришга уринишади, шу билан тўсувчи дастур уни аниқлашга қийналади. 

«Facebook реклама билан мавжуд. Шу боис, бу каби эълонлар ижтимоий тармоқнинг узвий қисмидир», — деб қайд этган Facebook тармоғининг реклама бўйича вице-президенти Эндрю Босворт.

Сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, АҚШ интернет фойдаланувчиларининг 26 фоизи рекламани тўсиб қўювчи махсус дастурларни қўллайди. Facebook тармоқнинг қайси табақаси рекламани тўсиб қўйишига ойдинлик киритмаган.