Кўнгил ишлари жуда мураккаб. Бу борада ҳар бир инсон ўз тажрибасига таянади. Хўш, нима учун ақлли инсонларнинг ўз жуфтини топиши қийин кечади? Олимлар бу саволга жавоб излаб, қуйидаги хулосаларга келишди. 

1. Ақлли инсонлар ҳис-туйғуларни таҳлил қилишади

Ақлли инсонлар маълумот тўплашни ва ундан керакли хулоса чиқаришни қойиллатиб уддалашади, бу хусусиятнинг эса салбий томони ҳам бор: улар муаммонинг илк белгилари кўриниши биланоқ муносабатлардан "қочиш"га мойил бўлишади. Тушунмовчилик, жанжаллар? "Демак, бир-биримизга тўғри келмаймиз, хайр!"

2. Ақлли кишиларнинг "очилишлари" учун кўп вақт керак бўлади

Ақлли инсонларнинг мияси ишлашдан тўхтамайди ва нима учун муносабатлар силлиқ кечмаслиги мумкинлигига кўплаб далиллар ва сабаблар топиб беради: улар ҳар қандай муносабат ўрнатиш - таваккал қилишга тенг эканлигини жуда яхши билишади, ахир. Айнан шу сабаб улар совуққон ва бефарқ  кўринишади, аслида эса - бундай эмас.

3. Ақлли инсонлар ўз тажрибаларига таянишади

Ақлли инсонлар тушадиган яна бир қопқон - уларнинг аввалги муносабатларига раҳна солган нарса аксарият ҳолларда ҳозиргиларини йўққа чиқаради, лекин буни тан олишлари қийин. Улар аввалги айрилиқнинг қанчалик оғриқли кечишини жуда яхши эслашади ва илгариги тажрибаларини ҳозирги муносабатларига кўчириб ўтказишади. 

4. Ёлғизлик - ақлли кишиларнинг онгли танлови

Ҳа, айнан шундай. Ақлли кишилар "бегона" инсон билан бирга яшагандан кўра, ёлғиз яшаш яхшироқ ва қулайроқ, деб ҳисоблашади. Бу уларнинг онгли ва ўйлаб чиқилган қарори. Аксарият ҳолларда бундай кишилар шароит тақозоси билан эмас, ўзлари шуни истаганликлари  ва ёлғизликда ўзларини яхшироқ ҳис қилганликлари учун ана шундай ҳаёт тарзини танлашади.