Замонавий эстрадамизни афсонавий “Аладдин” студияси, унинг битирувчилари ва тарбияланувчиларисиз тасаввур қилиш қийин. Ўтган йиллар давомида 50 нафардан ортиқ иштирокчилар турли Халқаро ва Республика кўрик-танловларида ғолибликни қўлга киритишган, олти нафар битирувчимиз болалар эстрада жамоаларига раҳбарлик қилишмоқда. “Аладдин” икки мюзикл – “Орзулар ороли” ва “Уйда ёлғизлар”ни саҳаналаштирди. Шунингдек студия шаҳар ва республика миқёсидаги турли байрам тантаналарида мунтазам равишда иштирок этиб келади. 

Бугунги кунда “Аладдин”да турли ёшдаги тўққиз гуруҳ фаолият олиб боради, уларда Тошкент шаҳрининг 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 100дан ортиқ мактаб ўқувчилари шуғулланишади. 
Куз мавсумининг илк шанбасида Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги ва афсонавий студия юбилейига бағишланган “Оловуддин ва унинг дўстлари” номли концерт дастури бўлиб ўтади. Тадбир чин маънода миллий тус олади: концертда тахминан икки минг киши бўлиши режалаштирилмоқда. Шоу Алишер Навоий номидаги Кино саройининг Катта концертлар залида бўлиб ўтади.

Студиянинг ёш юлдузчалари саҳнада ёрқин либосларда рақсбоп мусиқа садолари остида ўз маҳоратларини намоён қилишади. Уларнинг беғуборлиги ва жозибаси  меҳмонлар кайфиятини кўтариши шубҳасиз.

Сарой саҳнасида ёш истеъдод эгалари билан бир қаторда таниқли юлдузлар ҳам иштирок этишади. Концерт ташкилотчилари концертда иштирок этувчи таниқли шахсларга доир сирларни охиргача ошкор қилишмади. Ҳозиргача билганларимиз – Мансур Тошматов, Саида, Самандар, шунингдек КВН ва Comedy.uz резидентлари. 

3 сентябрда Алишер Навоий номидаги Кино саройида бир олам қўшиқ ва рақсбоп оҳанглар янграйди, ижодий фантазиялар, беташвиш ўйин-кулги ва болаларча беғуборликни ўзида жамлаган ажойиб байрам шукуҳи ҳукм суради. 

Концерт барча ёшдаги кишилар учун тўғри келади! Шу боис бу дам олиш оқшомини дўстлар ва оила даврасида ўтказиш учун ажойиб имкон, болалар учун эса ўқув йили бошидаги такрорланмас байрам тантанаси бўлиб қолади!

Чипталар нархи 15  000 сўмдан 45 000 сўмгача. 

Концерт рус ва ўзбек тилларида ўтказилади. Чипталарни ташкилотчи сайтида www.handsup.uz , шунингдек Сарой кассаларида қўлга киритиш мумкин. 

Мурожаат учун телефонлар: +99890 994 08 10, +99890 995 08 10

Тадбир ҳамкорлари: Dekos.uz,Istemolchi - Потребитель, Be the Change Group, MICE Group, Unique Present Media Holding, «Битва корпораций», vPodarok.uz.

Ахборот ҳамкорларимиз: ORIAT FM, Anons.uz, Myday.uz, Nuz.uz, Redpen.uz, Uzdaily.uz. 

Реклама ҳуқуқи асосида.