Америкалик балиқчилар Алясканинг жануби-шарқида 180 килограммли палтус балиғини тутишди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. Балиқнинг узунлиги 240 см.ни ташкил қилмоқда.

Брайан Мэттсон ва Даг Корл палтусни Day Spring кемаси бортига чиғир ёрдамида кўтаришди. Мэттсоннинг сўзларига кўра, балиқнинг “охири кўринмаган”, шунда улар палтуснинг катталигини англашган.

Балиқчилар палтусни Petersburg Fisheries Inc. балиқчилик компаниясига етказишган. Уни томоша қилиш учун оламон йиғилган.

Балиқнинг оғирлиги рекорд даражага етмаган. Чунки 1996 йилда Алясканинг ўзида 210 килограммли палтус тутишган эди.