Арманистонлик оғир атлетикачи Андраник Карапетян Рио Олимпиадасидаги мусобақалар вақтида оғир жароҳат олди ва медаль учун курашдан чиқиб кетди. Спортчи штангани тушираётганда унинг тирсак бўғими орқа томонга қайрилиб кетди. 

20 ёшли спортчи 195 кг ни штангани кўтариб, уни тушираётганда томошабинлар қўрқинчли қарсиллаган овозни эшитишган, спортчининг кўзидан эса оғриқдан ёшлар чиқиб кетган. Ҳаттоки унинг мураббийи ҳам ўз шогирдининг қайрилиб кетган қўлини кўриб қўрқиб кетган.

Ҳозир спортчи мураккаб текширувдан ўтиши керак. Шифокорлар жароҳатнинг характерини ўрганиб, ташхис қўйишлари керак бўлади. Таъкидланишича, ҳозирча арманистонлик спортчи ўз спорт фаолиятини давом эттира олиши ҳақида бирор нарса айтиш қийин.