Ўтган ҳафта охирида «Ростов» бош мураббийлигидан кетган Қурбон Бердиев бугун Москванинг «Спартак» жамоаси билан шартнома имзолайди. Ушбу 63 мутахассис билан шартнома "2+1" шаклида бўлиши айтилган. 

Бердиев Россия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун ҳам асосий номзод сифатида қаралмоқда эди. Аммо РФИ Станислав Черчесов номзодига тўхталди.

«Спартак» 5 август куни Дмитрий Аленичевни истеъфога чиқаргач, бош мураббий лавозими бўш турибди.

Манба: Tribuna.uz