Дунёда қизиқарли машғулотлар кўп. Шулардан бири саёҳат бўлиб, унинг ҳам турларини санаб адоғига етиш қийин. Ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳат, пиёда ёки автомобилда саёҳат..ва ҳаказо.

Буюк Британия фуқароси эса, юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда саёҳат қилишни маъқул кўрмоқда. Гап шундаки, у велотренажёрда машқ қилиш баробарида виртуал реаллик кўзойнаги воситасида мамлакат шаҳарлари билан танишиб чиқмоқда.