Станислав Черчесов Россия терма жамоасини бошқаради.

52 ёшли мутахассис РФИ билан 2 йиллик шартнома тузган.

«Матч ТВ» маълумотига кўра, мураббийлар штабининг умумий йиллик маоши миқдори 2,8 миллион еврони ташкил этади, Черчесовнинг ўзига эса – 2 миллион евролик маош тайинланган. Черчесовнинг штаби Гинтарас Стауч, Мирослав Ромащенко ва Владимир Паников каби мутахассислардан тузилган. Бу мутахассислар билан Черчесов «Терек», «Амкар», «Динамо» ва «Легия» жамоаларида бирга ишлаган.

Эдуард Безуглов Россия терма жамоасида тиббий бўлим раҳбари сифатида лавозимини сақлаб қолган. У Станислав Черчесов билан бирга келган шифокорлар ҳамкорлигида фаолият кўрсатишда давом этади.

Манба: Tribuna.uz