CLICK компанияси Давлат Тест Маркази (dtm.uz) билан ҳамкорликда мамлакатимиз олий уқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини ўз мобил телефонлари орқали билиб олиш имконини берувчи хизматларни ишга туширгани ҳақида хабар қилади.

CLICK тизимида DTM билан ҳамкорликда туширилган хизматнинг қайта ишга туширилганлиги маълум қилинган. Ушбу хизмат ёрдамида имтиҳонларнинг натижаларини USSD-сўровлар ёки оммабоп “Telegram” орқали билиб олиш мумкин.

Бир сўровнинг қиймати, ўтган йилдагидек, 1500 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банкининг жорий курси бўйича ушбу қиймат тахминан 0,50 АҚШ долларига тенг бўлмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, сўров қиймати CLICK тизимига уланган пластик карта ҳисобидан ечилади.

Натижаларни USSD-сўровлар орқали олиш учун мобил телефонда *880# териш ва пайдо бўлган менюда “DTM-2016” бандини танлаш, сўнгра тизим йўриқларини бажариш лозим.

Натижаларни “Telegram” мобил иловаси орқали олиш учун контактлар рўйхатига ДТМ ботини (@DTMbot ёки @DTMrobot) қўшиш ва унга /start буйруғини жўнатиш керак. Шундан сўнг бот тил танлашингизни ва бошқа керак бўлган маълумотни киритишингиз лозим.