Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ "эртами-кечми" Анқара ёки Фатҳулла Гуленнинг муҳолиф ташкилоти (FETO) ўртасида танлашига тўғри келишини айтди. Туркия бу ташкилотни мамлакатда исённи тайёрлашда гумон қилмоқда. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Эртами-кечми АҚШ танлашига тўғри келади. Ё Туркия, ё FETO. Ё тўнтарувларни режалаштирадиган террористик FETO, ё демократик Туркия. Улар бу танловни амалга оширишларига тўғри келади", деб айтди Эрдўған.