Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, у ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаларини камайтиришга оид ўз чақириқларига қарши чиқишларни давлатга хиёнат деб баҳолайди

Тижорат банклари, мабодо "кредитлар ва фоиз ставкалари борасида салбий қарашга эга бўлса", улар жавобгарликка тортилади. Эрдўған бу ҳақда Туркия экспортчилари Ассоциацияси йиғилишида қилган чиқишида таъкидлаган. 

"Агар банклар сармоядорларга йўл очмас экан, мен буни жиноят деб баҳолайман", - деган президент.

Эрдўған, шунингдек, банклардан ипотека бўйича фоизларни йиллик ўртача 13,7 фоиздан 9 фоизгача пасайтиришни талаб қилган, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

TC Ziraat Bankasi, Sekerbank, Turk Ekonomi Bankasi (BNP Paribas шахобчаси), ҳамда Россия Сбербанкига тегишли бўлган Denizbank раҳбариятлари ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаларини давлат раҳбари талаб қилган кўрсаткичгача пасайтиришган.