ESET компанияси мутахассислари Facebook ижтимоий тармоғида фишерлар – маълумотларни ўғрилаш учун ишлатиладиган махсус сайтлар фаоллашганидан огоҳлантирди.

Хакерлар бузиб кирилган аккаунтлардан фойдаланиб, Прагада терактлар бўлгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатмоқда ва хабарга изоҳларда жабрдийда дўстлари рўйхатидан фойдаланувчиларни белгилашмоқда. Фойдаланувчилар хабардаги ҳавола бўйича ўтганларида товламачи сайтга тушмоқдалар. Бу сайтда янгиликка ўтиш учун фейсбукдаги логин ва пароль киритиш таклиф қилинмоқда. Шу тариқа хакерлар қармоғига яна битта аккаунт тушмоқда.

Айни вақтда хакерларнинг ҳужумларидан Чехия ва Словакияда яшовчилар жабр кўрмоқдалар, бироқ мутахассислар ҳужум кучаётганидан огоҳлантиришмоқда. Охирги вақтда бу фирибгарлик схемасидан фойдаланувчи 80 та домен аниқланган. 

Прагада охирги йирик теракт 2013 йил 29 апрелда юз берганди. Ўшандан бери Прагада ҳеч қандай йирик фавқулодда вазият қайд этилмаган.