Ўғлидан ажралган она 17 500 унция кўкрак сутини бошқа болаларга тақдим этиб, тарихда ўз номини қолдирди. 

Деми Френдсен Небраска штатидаги Омаҳа болалар шифохонаси ва Донорлик тиббий марказига 131 галлон кўкрак сутини тақдим қилиб, энг йирик миқдорда она сутини топширилган шахс сифатида тарихда қоладиган бўлди. 

Бундай савобли ишга қўл уришга Деми ва Жефф оиласидаги мудҳиш воқеа сабаб бўлди. Жуфтликнинг ўғли муддатидан 2 ой илгари кесерча кесиш орқали дунёга келди. Бола қорин бўшлиғидаги туғма нуқсон - гастрошизис билан туғилган. Омаҳа болалар шифохонасининг интенсив даволаш бўлими ходимлари Леонинг ҳаётини сақлаб қолиш учун 10 ой давомида курашишди. Бироқ 2015 йилнинг 22 октябрида у ҳаётдан кўз юмди. 

Фарзандидан жудо бўлган она қийин вазиятда қолган бўлса-да, ўзини қўлга олиб, шифокор-консультант Тамми Ли Мартин тавсияси билан кўкрак сутини бошқа бемор гўдакларга тортиқ қилишга қарор қилди. Шифокорнинг айтишича, Деми она сутига муҳтож болаларга ёрдам бериш учун унинг сути қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунган. 

"Мен ўзим каби қийин вазиятда қолган оналарга ёрдам беришни хоҳлайман. Уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кичик бўлса-да ҳиссамни қўшсам, буни ўзим учун фахр деб билардим", - дейди Деми. 

Шифокор Мартиннинг сўзларига кўра, Леонинг ҳаёти қисқа бўлган бўлса-да, у ўзидан кейин бошқа оилаларга ёрдам берадиган ажойиб туҳфа қолдирди.