АҚШнинг Forbes журнали ахборот технологиялари (IT) соҳасидаги энг бадавлат 100 кишининг рейтингини  чоп этди.

Рўйхатдаги маълумотларга кўра, 10 нафар энг бой IT-миллиардер ўтган йилга нисбатан яна 64,9 млрд долларга бойиган.

Рўйхатда 1-ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс (78 млрд доллар) эгаллади, ундан кейин Amazon.com интернет-компанияси раҳбари ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос (66 млрд доллар) ва Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг 54 млрд долларлик бойлик билан келмоқда.

Юқори бешталикка, шунингдек, Oracle асосчиси Ларри Эллисон ($51,7 млрд) ҳамда Google асосчилари Ларри Пейж (39 млрд доллар) ва Сергей Брин (38,2 млрд доллар) ҳам кирди.

Айни вақтда 100 нафар энг бой IT-миллиардернинг умумий давлати 892 млрд долларни ташкил қилмоқда.